Жезуш Роналдуга дам берди ва сабабини айтди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш яқинлашиб келаётган учрашувда Криштиану Роналду нега майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада сафга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу ўйинда ҳам унинг иштироки бўлмайди.
«Жуда тиғиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашув бор»...