Роналдунинг дублидан кейин «Ал-Наср» яна пешқадам
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Ал-Ҳазм»га қарши 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан сўнг ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик юлдуз учрашувда икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасига Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида яна биринчи ўринга қайтишда катта ёрдам берди.
«Ҳозир ҳаммаси аввалгидек. Биз қайтдик, тўғри йўлдамиз ва ўзимизга ишончимиз баланд, ҳаммаси жойида. Мақсад сари қадамма-қадам юряпмиз. Ҳозир яхши формадамиз.