Себальос мағлубият учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
Испания Ла Лигасининг 25-турида сафарда ўйнаган Мадриднинг «Реал» жамоаси кутилмаганда «Осасуна»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан сўнг «қаймоқранглилар» ярим ҳимоячиси Дани Себальос қисқа фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Мағлубият учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан», — деб ёзди у ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Маълумотларга кўра, «Осасуна» ғалаба голини ўйин сўнгида Себальоснинг ноаниқ узатмаси тўхтатиб қолингани ортидан киритган.
Жорий...