Луис Энрике Заир-Эмерининг ўсишини юқори баҳолади
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмери ҳақида фикр билдириб, унинг сўнгги пайтдаги ўсишига алоҳида тўхталди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, 19 ёшли футболчи сезиларли даражада кучайди ва бу, аввало, унинг ўз меҳнати самарасидир. Энрике Заир-Эмерини деярли ҳар қандай позицияда ўйнай оладиган, жуда универсал ва юқори даражадаги ижрочи сифатида таърифлади.
Жорий мавсумда ПСЖ тарбияланувчиси барча мусобақаларни ҳисобга олганда 36 та ўйинда майдонга тушди.