Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси ва “Истанбул Башакшеҳир” клуби футболчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида энг сермаҳсул ўйинчи сифатида пешқадамлик қилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21-февраль ҳолатига кўра, Шомуродов “гол+пас” тизимида 20 очко жамғарди: 16 та гол ва 4 та голли узатма. Шу кўрсаткич билан у турнирнинг энг яхши тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринда бормоқда.
“Галатасарай” юлдузлари билан таққосланганда ҳам Элдор анча олдинда: Мауро Икарди барча мусобақаларда 13 та гол урган бўлса...