Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Шанхай Шенхуа» плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнирдаги сўнгги имконият — ҳеч бўлмаса муносиб хайрлашув бўлиши керак эди, бироқ бу режа амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби учрашувни анча ишончли ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки қисмидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, кейин...