Арбелоа «Реал» футболчиларига ишончини сақлаб қолмоқда
Шанба куни Мадриднинг «Реал» жамоаси Ла Лигада кутилмаганда «Осасуна»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қаймоқранглилар» сафидаги ягона голни 73-дақиқада Винисиус Жуниор урди. Мезбонлар эса ғалаба тўпини 90-дақиқада киритиб, уч очкони илиб кетди.
Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида бош мураббий Альваро Арбелоа жамоасига ишонишини таъкидлади: «Мен футболчиларимга ишонаман. Олдинда узоқ масофа бор, ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишнинг имколи йўқ.