Агент Престианининг УЕФАга кўрсатма бергани ҳақидаги гапларни рад этди
«Бенфика» футболчиси Жанлука Престианини вакили Гастон Фернандес матбуотда тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Аввалроқ Престиани УЕФАга кўрсатма бергани ва майдонда Винисиусни ҳақорат қилганида ишлатган сўзини айтиб бергани ҳақида ёзилганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Фернандес бу маълумотни инкор қилди: унинг сўзларига кўра, Престианининг УЕФАга кўрсатма бергани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Агент A Bola нашрига «Бу ёлғон. Биз билан расмий тарзда ҳеч ким боғлангани йўқ», дея таъкидлади.