Гехи Хааланд ҳимояда мени сиқиб чиқармасин деди
"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Марк Гехи жамоадоши Эрлинг Хааланд ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Норвегиялик ҳужумчи шанба кунги "Ньюкасл"га қарши баҳсда (2:1) гол ура олмади, бироқ голли узатма билан ажралиб турди. Учрашувдан кейин Хосеп Гвардиола Хааланднинг ўйинини алоҳида мақтади.
"Мураббий бугун Эрлинг қанчалик зўр ўйнаганини алоҳида таъкидлади. Унинг меҳнатсеварлиги ҳайратланарли. У Ден Берн билан ҳар бир тўп учун курашди, бу эса жуда қийин.