«Астон Вилла» Дуглас Луисни ёзда бутунлай сотиб олмоқчи
Ярим ҳимоячи Дуглас Луис фаолиятини яна тўлиқ равишда «Астон Вилла»да давом эттириши мумкин. Бирмингем клуби январ охирида бразилиялик футболчини «Ювентус»дан ижарага олган ва келишувга кўра уни 25 млн евро (яна 3,5 млн евро бонуслар билан) эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Николо Скира хабарига кўра, «вилланлар» Луиснинг ўйинидан мамнун ва ёзда ушбу опциядан фойдаланишни режалаштирмоқда. «Ювентус» раҳбарияти эса Италияда ўзини кўрсата олмаган футболчини сотиб юборишдан умидвор.