Мусиала Бундеслигадаги 100-ғалабасини қайд этди
Бундеслиганинг 23-тури доирасида Мюнхеннинг “Бавария” клуби Франкфуртнинг “Айнтрахт” жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувни “Бавария” ҳужумчиси Жамал Мусиала асосий таркибда бошлади, бироқ гол ура олмади ва 77-дақиқада захирага олинди.
Шунга қарамай, ушбу ўйин Мусиала учун тарихий аҳамият касб этди: у Бундеслигадаги 100-ғалабасини айнан шу баҳсда расмийлаштирди. 23 ёшга тўлишига атиги беш кун қолган футболчи мусобақа тарихида бу маррага энг ёш етиб келган ўйинчи сифатида қайд этилди.