Роналду дубл билан порлади ва жамоасини етакчиликка қайтарди
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Ал-Ҳазм»га қарши 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан кейин учрашув ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португал юлдузи бу баҳсда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида яна биринчи ўринга чиқишига катта ҳисса қўшди.
«Ҳаммаси яна ўз изига тушди. Биз қайтдик, тўғри йўлдамиз ва ўзимизга ишончимиз баланд — ҳаммаси жойида. Мақсад сари қадам-бақадам кетяпмиз. Ҳозир яхши формадамиз.