Арбелоа "Реал"нинг кеча "Осасуна"га мағлуб бўлиш сабабини очиқлади
Ла Лига 25-тури доирасида «Реал» сафарда «Осасуна»га қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан кейин жамоа бош мураббийи Алваро Арбелоа натижанинг асосий сабаби ҳақида очиқ гапирди: мадридликларга тезлик ва ҳаракатдаги жонланиш етишмади.
Арбелоанинг таъкидлашича, бундай ўйинларда энг катта хавф — тўпнинг “бир жойда қотиб қолиши”. Чуқур ҳимояланадиган жамоаларга қарши баҳсларда тўпни бир қанотдан иккинчисига тез ўтказиш, позицияларни тез алмаштириш, рақибни доимий равишда “чархлатиб” туриш керак.