Роналду 30 ёшдан кейин 500 та гол чегарасидан ўтди
"Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду 30 ёшдан кейинги голлари сонини 500 тага етказиб, навбатдаги тарихий маррани забт этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионатининг шанба куни "Ал-Ҳазм"га қарши ўйинида 13-дақиқада ҳисобни очди ва бу унинг 30 ёшдан кейинги 500-голи бўлди. Учрашув якунларига яқин эса Роналду яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ушбу кўрсаткични 501 тага оширди.
Умумий ҳисобда Роналду фаолияти давомида 964 та гол урган.