Мусиала Бундеслигадаги 100-ғалабасини расмийлаштирди
Бундеслиганинг 23-тур учрашувлари доирасида Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувни Жамал Мусиала асосий таркибда бошлади, бироқ гол ура олмади ва 77-дақиқада алмаштирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мусиала учун ўйин шахсий жиҳатдан у қадар омадли ўтмаган бўлса-да, айнан шу натижа унга Бундеслигадаги 100-ғалабасини тақдим этди. 23 ёшга тўлишига атиги беш кун қолган ҳужумчи Бундеслига тарихида бу кўрсаткичга энг эрта етган футболчи сифатида рекорд ўрнатди.