"Пахтакор" янги мавсум учун биринчи бўлиб қайдномасини эълон қилди
Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси яна одатдагидек биринчи бўлиб “қадам ташлади”: Суперлига иштирокчилари орасида илк бўлиб янги мавсум учун расмий қайдномасини эълон қилди. Клуб матбуот хизмати футболчиларнинг танлаган рақамлари билан бирга якуний рўйхатни мухлислар эътиборига ҳавола қилди. Қисқаси, “шерлар” янги мавсумга тайёрликни гап билан эмас, ҳужжат билан бошлади.
Рўйхатга қарасангиз, жамоада ҳар бир чизиқ учун аниқ вариантлар бор. Дарвозани қўриқлашда асосий масъулият 12-рақамли Владимир...