Атлетико Эспаньолга қарши омадсиз серияни тўрт гол билан тўхтатди
Сўнгги етти учрашувда Атлетико кўпроқ Испания Кубогида порлади: Бетис устидан 5:0, Барселонага қарши эса 4:0. Бу сафар мадридликлар Ла Лигада ҳам ўзини кўрсатиб, Эспаньол билан ўйинларда чўзилиб кетган беш учрашувлик муваффақиятсиз серияга якун ясади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳс жуда эрта кескинлашди: 6-дақиқада Тайрис Долан қанотдан тезкор қарши ҳужум уюштиради ва узатмасини Жофре Каррерас аниқ якунлаб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди — 0:1. Атлетико эса танаффусга қадар жавоб қайтарди...