Мусиала Бундеслигада 100-ғалабани қайд этиб тарихга кирди
Бундеслиганинг 23-тури доирасида Мюнхеннинг «Бавария» клуби Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда ҳужумчи Жамал Мусиала асосий таркибда майдонга тушди, бироқ гол ура олмади ва 77-дақиқада алмаштирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин Мусиала учун шахсий жиҳатдан унчалик омадли ўтмаган бўлса-да, айнан шу натижа унга Бундеслигадаги 100-ғалабасини тақдим этди. 23 ёшига ҳали беш кун қолган футболчи Германия чемпионати тарихида ушбу маррага энг ёш бўлиб етган ўйинчи сифатида қайд этилди.