Милнер АПЛдаги рекордига шов-шувсиз муносабат билдирди
«Брайтон» ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер Англия Премер-лигасида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича янги рекорд ўрнатди — унинг ҳисобида 654 та учрашув бор. Бироқ тажрибали футболчи бу натижани алоҳида воқеа сифатида кўрмай, рақамлар атрофидаги эътиборни камайтиришга чақирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Бу мавзуда жуда кўп гап бўляпти. Мени биладиганлар учун энг муҳим нарса ҳар доим жамоа бўлганини яхши билади. Бу кўрсаткич эса мен учун фақат карьерам давомида ёнимда бўлганларнинг барчасига ...