Арбелоа Мбаппенинг соғлиғини хавф остига қўймаймиз деди
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Алваро Арбелоа ҳужумчи Килиан Мбаппенинг жисмоний ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Француз футболчи Ла Лигадаги «Осасуна»га қарши учрашувда бошидан охиригача майдонда ҳаракат қилди, бироқ «қаймоқранглилар»ни мағлубиятдан қутқара олмади — 1:2.
«Килиан ўтган ҳафта «Реал Сосьедад»га қарши ўйинда дам олди. Биз у тайёр эмас, деб ҳисоблаган пайтимизда унинг соғлиғини таваккалга қўймаймиз. Бундай қарорлар барча томонлар иштироқида қабул қилинади»...