Аргентина футбол раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди
Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани бўйича очилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам фигурант сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари иккала мансабдорга ҳам мамлакатни тарк этишни тақиқлади.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Тергов AFA томонидан ижтимоий ажратмалар бўйича давлат ғазнасига 13 миллион доллар етиб бормагани ҳақидаги маълумотлардан сўнг бошланган.