«Ан-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди
«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик ҳужумчининг тез орада жамоа сафига қайтиши кутилаётганди, бироқ бу ўйинда ҳам у рўйхатда бўлмайди.
«Зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатех»га қарши жуда муҳим учрашув турибди»...