«Монако» 0:2 дан қайтиб, «Ленс»ни мағлуб этди ва ПСЖга ёрдам берди
Лига 1нинг 23-турида «Ленс» ўз майдонида «Монако»ни қабул қилди ва учрашув давомида 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олгач, гўёки «ПСЖ»дан очколар бўйича узоқлашаман, деган кайфиятда эди. Бироқ меҳмонлар ўйиннинг иккинчи бўлимида мутлақо бошқа ритмни ёқиб, ҳисобни ағдариб ташлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 3-дақиқасида Флориан Товен узатмасидан кейин Одсонн Эдуар жарима майдончаси ичида анниқ зарба бериб, «Ленс»ни олдинга олиб чиқди — 1:0. Мезбонлар яна бир неча вазиятлар яратди...