Макаров жароҳатдан фориғ бўлиб, умумий гуруҳда шуғулланмоқда
Денис Макаровнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Алексей Бабир футболчининг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Москванинг «Динамо» клубидан Туркиянинг «Кайсериспор» жамоасига ўтган ҳужумчи яқинда енгил жароҳат олганди.
Агентнинг сўзларига кўра, Макаров тўлиқ тикланган ва ҳафтанинг барчасида жамоа билан умумий машғулотларда тўлиқ қатнашмоқда. Шунингдек, у жамоага мослашиб улгургани, шароит ва муҳит ёқаётгани, фақат ўша кичик...