Луис Энрике ПСЖ учун 1/8 финалда «Челси»ни афзал кўрди
«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида жамоаси учун қайси рақиб маъқулроқ эканини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Париж клуби плей-офф саралаш босқичида «Монако»дан ўта олса, кейинги босқичда «Барселона» ёки «Челси» билан тўқнаш келади. Дастлабки учрашувда «ПСЖ» сафардa монаколикларни 3:2 ҳисобида мағлуб этган.
Энрикенинг фикрича, «Челси» варианти «ПСЖ» учун қулайроқ. Мутахассис «Барселона»нинг ўйин услуби барқарор экани, жамоа тўпни назорат қилиши...