Дарвин Нуньес Европага қайтиши мумкин, уч клуб кузатмоқда
"Ал-Ҳилол" ҳужумчиси Дарвин Нуньес Европага қайтиш эҳтимолига эга. Уругвайлик футболчи Саудия Арабистони чемпионати ўйинлари учун қайдномадан чиқариб ташлангани ортидан, унинг яқин орада клубни тарк этиши ҳақида гап-сўзлар кўпайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Экрем Конур хабарига кўра, 26 ёшли ҳужумчига "Ньюкасл", "Ювентус" ва Мадриднинг "Атлетико" клублари қизиқиш билдирмоқда. Нуньес Европадаги жамоалардан бирига ўтиш учун маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлишига тўғри келади.