Арбелоа «Реал»даги руҳий муаммо сабабини тушунтирди
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Алваро Арбелоа Ла Лиганинг навбатдаги турида «Осасуна»га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйилган учрашувдан кейин мағлубият сабабларига тўхталди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Памплона клуби 38-дақиқада Анте Будимир, 90-дақиқада эса Рауль Гарсия урган голлар эвазига ғалабани илиб кетди. «Реал»нинг ягона жавоб тўпини 73-дақиқада Винисиус Жуниор киритди.
Ўйиндан сўнг Арбелоа жамоасининг кайфият борасидаги муаммолари ҳақида гапирар экан, фикрини аниқроқ қилиб берди.