Аргентина футбол раҳбари Тапиа коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди
Аргентина футбол ассотсиатсияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани юзасидан очилган иш доирасида прокуратурага сўроқ учун чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
У билан бирга ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам иш бўйича гумондор сифатида кўрсатилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳар иккала шахсга ҳам мамлакатни тарк этишни тақиқлади.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Тергов материалларига кўра, давлат ғазнаси AFA томонидан тўланиши лозим...