Руни Ман Ситида Гвардиола ўрнига ким келишини айтди
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг эҳтимолий вориси ким бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Руни таъкидлашича, испаниялик мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида якунланади ва у шу пайт “шаҳарликлар”ни тарк этиши мумкин. Шунингдек, мавсум якунида ҳам кутилмаган ўзгариш бўлиш эҳтимоли истисно этилмаяпти.
“Агар Гвардиола ‘Манчестер Сити’дан кетса, улар Венсан Компанины қайтариб олишлари керак.