«Монако» 0:2 дан қайтиб, «Ланс»ни мағлуб этди
Лига 1нинг 23-турида «Ланс» ўз майдонида «Монако»ни қабул қилди. Мезбонлар ҳисобни катталаштириб, ПСЖдан очколар бўйича узоқлашаётганини ҳис қилаётганди, бироқ учрашувнинг иккинчи бўлимида меҳмонлар вазиятни бутунлай ўзгартириб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 3-дақиқасида Флориан Товеннинг узатмасидан кейин Одсонн Эдуар жарима майдончаси ичида аниқ зарба бериб, «Ланс»ни олдинга олиб чиқди — 1:0. Кейинроқ Мамаду Кулибали Балогунга пас ташлади, аммо 12 метрдан йўлланган зарбани дарвозабон қайтарди.