Аргентина футболи раҳбари Тапиа коррупция иши бўйича сўроқ қилинади
Аргентина футбол ассотсиатсияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани бўйича очилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
У билан бирга ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам иш бўйича гумондорлар қаторида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳар иккаласига ҳам мамлакатни тарк этишни тақиқлаган.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Тергов маълумотига кўра, AFA томонидан ижтимоий бадаллар бўйича давлат...