Титов «Манчестер Сити» ва «Ньюкасл» ўйинига прогноз берди
АПЛнинг 27-тури доирасида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилади. Учрашув арафасида собиқ «Спартак» ярим ҳимоячиси Егор Титов баҳс бўйича ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Титовнинг таъкидлашича, ўйинда голлар кўп бўлиши кутилмоқда. У рақиблар ёпиқ футбол ўйнашига ишонмаслигини айтиб, жами голлар 3 тадан кўп бўлиши вариантини танлади ҳамда 2:2 каби кутилмаган ҳисобни ҳам истисно этмади.
«Манчестер Сити» — «Ньюкасл» учрашуви шанба, 21 февраль куни «Этиҳод» стадионида бўлиб ўтади.