Майкл Олисе учун "Челси" ва "Манчестер Сити" катта пул тайёрламоқда...
Франциялик ҳужумкор футболчи Майкл Олисе “Бавария” таркибида Бундеслигада жуда ёрқин кўриниш бергач, уни яна Англия Премьер-лигасида кўриш эҳтимоли ошмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Манбага кўра, Олисени ўз сафига қўшиб олиш учун “Челси” ва “Манчестер Сити” катта сармоя қилишга тайёр. Икки клуб ҳам ёзги трансфер ойнасида 24 ёшли футболчи учун жиддий курашга киришмоқчи.
“Бавария” эса ўз позициясини қаттиқ ушлаб турибди: немис гранди Олисени...