Осимҳен «Галатасарай»да ўзини эркин ҳис қилмоқда
Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги ҳаётидан мамнун ва клубини ўзгартириш зарурати борлигини сезмаяпти. Нигериялик футболчига жамоанинг муҳити ҳам, ўйин услуби ҳам ёқаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, The Touchline манбасига кўра, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клуб Осимҳенга қизиқиш билдиришни кўзламоқда. Ҳозирча эса аниқ таклифлар, расмий алоқа ёки музокаралар ҳақида гап йўқ.
Қайд этилишича, эҳтимолий трансфер бўйича ҳал...