«Барселона» ва «Атлетико» 21 ёшли ҳимоячини кузатмоқда
«Райо Вальекано»нинг марказий ҳимоячиси Нобел Менди яқин келажакда Испаниянинг етакчи клубларидан бирига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Мадриднинг «Атлетико»си ҳамда «Барселона» 21 ёшли сенегаллик футболчини истиқболли трансфер сифатида кўриб чиқмоқда.
Менди жорий мавсум Ла Лигада 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Қайд этилишича, ҳозирда ҳимоячи «Бетис»га тегишли бўлиб, «Райо Вальекано»да ижара асосида ўйнамоқда.