«Брест» «Марсел»ни осон енгиб, навбатдаги зарбани берди
Франция чемпионатида «Марсел» топ-3дан бутунлай узоқлашиб кетиш хавфи остида қолди. «Оқ-кўклар» сафардa «Брест»га қарши суст ўйин кўрсатди ва омадсиз сериясини давом эттирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ мезбонлар ҳисобни очди: ҳужум якунида Людовик Азорк «Брест»ни олдинга олиб чиқди. Орадан беш дақиқа ўтиб, у яна хавфли вазият яратди, бироқ тўпи дарвоза устунлари ёнидан ўтиб кетди. 29-дақиқада эса Азорк Уго Маньеттининг қанотдан узатмасини бош билан аниқ якунлаб, дубл қайд этди — 2:0.