Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньюа» Осиёда ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньюа» етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақани муносиб якунлашга уриниш эди, аммо бу режадан ҳеч нарса чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» илк бўлимнинг бошидаёқ икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўйин тақдирини эрта ҳал қилди. Тез орада «Шанхай Шэньюа» футболчиси четлатилгани интрига деярли қолмаслигига олиб келди.