Жерар Мартин «Реал»га ўтмайман деб қатъий айтди
«Барселона» ҳимоячиси Жерар Мартин мадридлик «Реал»дан тушиши мумкин бўлган таклиф ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчининг айтишича, у «Реал» билан шартнома имзолашни хоҳламайди: «Пулга сотиб олиб бўлмайдиган нарсалар бор. Бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қилаяпман ва кетишни режалаштираётганим йўқ», — деди Мартин TV3 телеканалига.
Мартин «Барселона»га 2023 йилда келиб қўшилган. Жорий мавсумда 23 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушди...