Аргентина футбол раҳбари Тапиа коррупция иши бўйича сўроқ қилинади
Аргентина футбол ассотсиатсияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани ҳақидаги иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумондор сифатида қайд этилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари икки амалдорга ҳам мамлакатни тарк этишни тақиқлаган.
Сўроқ 5 март куни ўтказилиши белгиланган. Тергов AFA томонидан ижтимоий бадаллар бўйича давлат бюджетига 13 миллион доллар етишмаётгани аниқлангач бошланган.