Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэнхуа» ACLда яна ютқазди
«Шанхай Шэнхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти тур якунлангач, плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳсда Леонид Слуцкий шогирдлари турнир билан муносиб хайрлашишга уринди, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида якунланди. Таиланд клуби биринчи бўлимнинг дастлабки қисмидаёқ иккита гол уриб, ўйинни ўз назоратига олди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол муаллифига айланди.