Зидан мундиалдан кейин Франция термасини бошқариши мумкин экан
«Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан ҳақидаги навбатдаги катта гап-сўзлар яна авж олди. Журналист Фабрицио Романо айтишича, жаҳон чемпионатидан кейин Зидан Франция миллий жамоаси бош мураббийи лавозимига келиш эҳтимоли бор ва бу борада Франция футбол федерацияси билан оғзаки келишув ҳам мавжуд.
Романо бу мавзудаги муҳокамаларни тушунтирар экан, Зидан атрофида доим «Реал» ёки бошқа топ-клублар билан боғлиқ миш-мишлар айланишини эслатган. Хусусан, декабрь ойида ҳам уни Мадрид клубига...