Кейлор Навас Европадаги қашшоқлик кунларини эслади
Коста-Рика дарвозабони Кейлор Навас, аввалроқ Мадриднинг «Реал» клубида ҳам тўп сурган футболчи, Европадаги фаолиятининг илк йилларида оғир молиявий муаммолар билан яшаганини айтиб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Наваснинг сўзларига кўра, 2009 йилда у «Албасете» сафида ўйнаган пайтда клубда жиддий молиявий инқироз бошланган ва футболчиларга маош тўланмай қолган. «Пул фақат овқатга зўрға етарди. Қизимнинг туғилган куни келганда, унга хоҳлаган нарсасини олиб беришга ваъда қилганман.