«Реал» Бундеслигадаги ҳимоячи учун стратегиясини ўзгартирмоқчи
Дортмунднинг «Боруссия» клубида тўп сураётган марказий ҳимоячи Нико Шлоттербек ҳамон Мадриднинг «Реал» жамоаси трансфер рўйхатидаги асосий номзодлардан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сўнгги ҳафталарда «қаймоқранглилар» вакиллари 26 ёшли футболчининг имкониятларини синчиклаб ўрганмоқда. Diario AS хабарига кўра, «қироллик клуби» ичида Шлоттербек марказий ҳимояни кучайтириш учун ҳозирда мавжуд вариантлар орасида энг маъқули экани тобора кўпроқ эътироф этилмоқда.