Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашувда дам олдиради
"Ан-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслиги сабабини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз форвард тез орада майдонга қайтиши кутилaётган бўлса-да, бу учрашувда ҳам таркибда бўлмайди.
"Зич тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчини дам олдиришга қарор қилдик. Олдинда "Ал-Фатеҳ"га қарши жуда муҳим ўйин турибди"...