«Барселона» президентлигига номзод Кейнни олиб келмоқчи
Каталониянинг «Барселона» клуби тарихан инглиз футболчилари билан унчалик ҳам яқин бўлмаган, бироқ вазият аста-секин ўзгармоқда. Жамоада аллақачон Маркус Рэшфорд тўп сурмоқда, келажакда эса унга яна бир машҳур инглиз ҳужумчиси — Гарри Кейн ҳам шерик бўлиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб президентлигига номзод Хавьер Вильяоана сайловда ғалаба қозонса, Кейнни жамоага таклиф қилиш ниятида эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, «Барселона» ҳужум чизиғига жарима майдонида ҳал қилувчи зарба бера оладиган...