Кейлор Навас Европадаги қашшоқлик йилларини эслади
Коста-Рика дарвозабони Кейлор Навас, аввалроқ Мадриднинг «Реал» клубида ҳам тўп сурган футболчи, Европадаги илк фаолияти даврида бошидан кечирган молиявий қийинчиликлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Наваснинг айтишича, 2009 йилда у «Албасете» сафида ўйнаган пайтда клуб жиддий молиявий инқирозга юз тутган ва футболчиларга маош берилмай қолган. «Пул фақат овқатга етарди, холос. Қизимнинг туғилган кунида унга истаган нарсасини олиб беришга ваъда қилганман. Дўконга борганда ичимдан...