Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди
«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш» амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби учрашувни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. «Бурирам Юнайтед» илк бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор аниқ зарба берди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муанта гол урди.