«Персеполис» ўз уйида кутилмаган мағлубиятга учради: Сергеев гол урди
Эрон Пролигасининг 22-турида катта сенсация қайд этилди: «Персеполис» ўз майдонида «Ҳейбар»ни қабул қилди, аммо баҳс мезбонлар учун омадсиз якунланди. Учрашув 1:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди ва «Персеполис» мухлислари стадионни хира кайфиятда тарк этди.
Ўйиннинг бошидаёқ «Ҳейбар» тезкор ҳужумлар билан рақиб ҳимоясини безовта қила бошлади. Натижа ҳам кўп куттирмади: 11-дақиқада Эҳсон Ҳуссайни ҳисобни очиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. «Персеполис» эса кўпроқ тўпни назорат қилди...