Флик мағлубиятлардан кейин футболчилар билан жиддий суҳбат қилди
«Барселона»да охирги икки мағлубиятдан сўнг муҳокама кучайди. Жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик натижалардан кейин футболчилар билан узоқ ва мазмунли суҳбат ўтказгани маълум бўлди. Sport.es нашри хабарига кўра, бу мулоқот оддий “танбеҳ” эмас, балки жамоанинг ичида нима ишламаяпти, нима етишмаяпти деган саволларга очиқ жавоб қидирилган таҳлилга айланган.
Манба таъкидлашича, футболчилар томонидан ўтказилган жамоавий таҳлил кўп жиҳатдан немис мутахассисининг қарашлари билан мос келган. Суҳбат...