«Сассуоло» «Верона»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Италия А Сериясининг 26-турида «Сассуоло» ўз майдонида турнир жадвалининг қуйи поғоналарида қолиб кетган «Верона»ни қабул қилди ва уч очкони ишончли тарзда қўлга киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги илк жиддий вазиятлар биринчи бўлим охирларида юзага келди. Лука Липани узоқ масофадан зарба йўллаб, тўпни дарвоза тўсинига яқин ўтказиб юборди. 40-дақиқада эса Арман Лориенте узатмасидан кейин Андреа Пинамонти ҳисобни очди — 1:0. Орадан кўп ўтмай, Доменико Берардига нисбатан қоида бузилди ва ҳакам пенальти белгилади.